1 Март 2024 йил 430

Зулфияхоним ва бибихоним издошлари заковатда

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси  ташаббуси билан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази, туман ИИБ ва туман Ободонлаштириш бўлими ҳамкорлигида  туман ИИБда ўзбек шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 109  йиллиги муносабати билан китобхон оналар иштирокида  "ЗАКОВАТ" интеллектуал  ўйини ўтказилди. Туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган заковатда  “Зулфияхоним”  ва "Бибихоним" жамоалари беллашдилар.  Беллашув баҳс мунозараларга бой бўлиб, ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига асосан мусобақада “Бибихоним” жамоаси ғалаба қозонди. Ғолиб жамоаларга ташаккурнома ва китоблар жамланмаси топширилди.

Text to speech