Бедарак йўқолганлар

Бедарак йўқолган.

Бедарак йўқолган вояга етмаган шахс; Раззоқова Севинч Абдурасул қизи, 2005 йил 10 майда Шаҳрисабз туманида тўғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси. Шаҳрисабз тумани, “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини, Чоршанбе қишлоғида яшайди. Алоҳида белгилари; Буйи 160-165см, оқдан келган, озғиндан, юзида сепкили бор, сочи калта елкага тушиб туради жигар рангда, юзи “чузинчоқ” шаклда, сочи малла рангда, кўзлари қисиқ, малла рангда, бурни “пучиқ” ўртача, қулоқлари ўртача катталикда, қошлари ёйсимон қалин қора рангда, лаблари ўртача қалинликда, тишлари табиий, оёқ улчами “37”.
Эгнида; қора рангли футболка, кук рангли женси шим ва аёллар оёқкийими бўлган, қўлида орқага тақиб юриладиган кулранг спорт сўмкаси ва сўмка ичида оқ кофта, бир дона куйлак бўлган.
Ҳозирда вояга етмаган С.А.Раззоқовани қидириб топиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech