25 Август 2023 йил 2911

“Зукко китобхон”лар аниқланди

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Шаҳрисабз шаҳар Ахборот-кутубхона марказида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори асосида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида  “Зукко китобхон” тадбири бўлиб ўтди.

Шаҳрисабз шаҳар, Яккабоғ, Китоб ва Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлимлари  ходимлари иштирок этган тадбирда ходимларнинг мутолаа ва китобхонлиги, ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган адабиётларга оид билимлари синовдан ўтказилди. 

Қизғин ўтган китобхонлик мусобақасида ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик ва мутолаа борасидаги билими ва дунёқараши ошгани жавобларда яққол сезилди.  

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада Яккабоғ тумани ИИБ кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Норали Алиқулов ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. Навбатдаги совринли ўринларни Китоб тумани ИИБ ЖХХ ҲПБнинг икки нафар профилактика инспекторлари, капитан Рашид Маҳмудов ва лейтенант Жонибек Шукруллаев қўлга киритди.

Ғолиб китобхонларга вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг дипломлари ва китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.

Text to speech