2 Май 2023 йил 268

“Зукко китобхон” аниқланди

Қашқадарё вилояти ИИБда ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ҳамда китоб мутолааси борасидаги билимларини аниқлаш мақсадида бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий ходимлари ҳамда шаҳар-туман ИИБлари ходимлари иштирокида “Зукко китобхон” танлови бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчилари баҳолаб борган мусобақада иштирокчилар бор билим ва маҳоратларини ишга солиб ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, И-ўринни Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕБИГ инспектор-психологи лейтенант Тўлқин Ботиров банд этди. 2-ўринни Яккабоғ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕБИГ инспектор-психолог лейтенант Нурали Шониёзов, 3-ўринни Шаҳрисабз тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕБИГ инспектор-психолог лейтенант Илҳом Фармонов банд этди.

Ғолибларга Қашқадарё вилояти ИИБнинг ғолиблик дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Text to speech