3 Декабр 2024 йил 547

“Зўравонликсиз 16 кун”

Қарши ирригация ва агротехнологияларва муҳандислик иқтисодиёт институтларида "Зўравонликка қарши 16 кун" тадбири доирасида "Зўравонлик ва тазйиқсиз яшайлик"мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Институтлар раҳбарияти,  хотин-қизлар кенгаши, Хотин-қизлар реаблитация бўлими ва институт профилактика инспектори ва Қарши шаҳар ИИОФМБ ЖХХ ХҚМБ катта инспектори иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизларни қийнаётган муаммолар, улар билан боғлиқ бўлган тазйиқ ва зўравонлик турлари ва ҳолатларини олдини олиш  ҳақида сўз юритилди. Шу билан бирга, хотин-қизларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун тиббий ва психологик ёрдамлар ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳақида ҳам тушунчалар берилди. 

Очиқ савол-жавоб руҳида ўтган тадбирларда иштирокчиларга тазйиқ ва зўравонлик учун қонундаги   жавобгарлик борасида видеоролик намойиш этилди.

Text to speech