8 Май 2024 йил 784

ЭЪЗОЗДАГИ ФАХРИЙЛАР

Узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали фаолият кўрсатиб, бугунги кунда ҳам шогирдлар даврасидан ўзини айро сезмайдиган, маслаҳат ва ўгитлари билан уларга кўмакдош бўлаётган  фахрийлар Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида кўпчилик. Жумладан, 9 май – Хотира ва Қадрлаш байрами муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси раҳбарияти тизим  фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, байрам билан қутлашди. 

Истеъфодаги полковниклар Очил Хўжанов, Жамила Султонова, истеъфодаги подполковниклар Хаким Жабборов, Ўктам Расулов, Низомхон Ғуломов ва истеъфодаги майор Маҳмуд Узоқовлар ана шундай эҳтиромдан баҳраманд бўлишди. 

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ", деган нақл бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, албатта, бу устозлар маслаҳати ва серқирра тажрибаси маҳсули.

Фахрийларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатини қадрлаш ва уларни эъзозлаш шогирдларнинг муқаддас бурчи.  

  Хотира ва Қадрлаш куни амалга оширилган бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech