9 Май 2024 йил 715

Эъзоздаги фахрийлар

Узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали фаолият кўрсатган фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, моддий ва маънавий кўмак бериш Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида анъанага айланган. Жумладан, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва бошқарма бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тизим  фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишдек эзгу ва савобга йўғрилган тадбирларни амалга оширишди. Жумладан, Қарши шаҳрида истиқомат қилиб келаётган истеъфодаги полковниклар Нарзулла Жуманов ҳамда Низом Ғуломов хонадонида бўлиб байрам билан қутлашди. Меҳмонлар хонадон соҳибларига байрам муносабати билан совға-саломлар топширишди.

Text to speech