Эъзоздаги фахрийлар
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ражапов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 14 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг ўттиз икки йиллиги ҳамда 25 октябрь - “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан касб байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда кенг нишонлаш тўғрисидаги фармойиши хамда бошқарма бошлиғининг кўрсатмаси ижросини таминлаш борасида бир қатор хайрли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Узоқ йиллар давомида жиноят-қидирув
соҳасида самарали хизмат қилиб, хозирда фахрийлик гаштини сураётган ички ишлар органлари фахрийлари, истефодаги подполковник Махмуд
Холов, майорлар Гуллиев Турғун ва Шодмонов
Шуҳрат хонадонларига ташриф буюриб, улар холидан хабар олиниб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, озиқ- овқат махсулотлари етказилди. Бундай эътибор ва эъзоз учун фахрийлар бошқарма
раҳбариятига ўз миннатдорчилик ларини билдиришди. Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.