ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Дунёда касблар кўп. Ҳар бирининг ўзига яраша машаққатли ва шарафли жиҳатлари бисёр. Лекин касб корлар орасида Ватан ҳимояси учун бел боғлаб, унинг корига ярашнинг ўрни бўлакча. Жумладан, ички ишлар органлари тизимларида ҳам бу тоифа ходимлар кўпчилик.
Яқинда Қашқадарё вилояти ИИБнинг турли соҳавий хизматларида узоқ йиллар хизмат қилиб, юрт тинчлиги, эл осойишталигини таъминлаш билан бирга рўй бериши мумкин бўлган қонунбузарликларнинг олдини олиш, пинҳона содир этилган жиноятларни фош этиш, жамоат тартибини сақлашга муносиб ҳисса қўштган фидойи ходимлар эъзоз ва эҳтиром билан фахрийликка кузатилди.
Тизимнинг жамоат хавфсизлиги хизматида чорак асрда ортиқ хизмат қилган подполковниклар Жасур Тошев, Мақсуд Самадов, Абдураззоқ Ғозиев, катта сержантлар Абдураҳмон Бозоров ва Нодир Хўжановлар ана шундай эътиборга сазовор бўлишди.
Тадбирда сўз олган фахрийларнинг ҳамкасблари уларнинг хизматини эътироф этишди.
Анъанага кўра, тадбирда нафақага кузатилган соҳа фидойиларнинг елкасига тўн ёпилиб, дўппи кийгизилди.