1 Декабр 2022 йил 257

"Зўравонликсиз 16 кун”    

"Зўравонликсиз 16 кун” (25 ноябрдан 10 декабргача) акцияси Халқаро компания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказиб келинади.

Дунёдаги барча фаол аёллар 1991-йилдан бошлаб 25 ноябрни зўравонликка қарши кураш куни сифатида нишонлайдилар. 17 декабр 1999 йилдан БМТ Бош Ассамблеяси 25 ноябрни Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни деб эълон қилди . 

Шаҳрисабз туманидаги "Оқ дарё" МФЙ  ҳудудда жойлашган 24-мактабда туман ҳокимлиги, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚ ва ИМБ, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маънавият ва маърифат бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда  давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай зўравонликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аёлларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Text to speech