7 Декабр 2022 йил 684

“Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз”

Жаҳон миқёсида ўтказиладиган 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан “Зўравонликка қарши 16 кун” тадбири доирасида Тошкент кимё-технологиялари институти Шаҳрисабз филиалида “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусидаги давра суҳбати уюштирилди.

Шаҳрисабз туман ИИБ, институт ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган йиғилишда бўлим ЖХХ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор майор Моҳигул Кенжаева оила турмуш доирасидаги муаммоларни ҳал этиш усуллари, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда, хусусан туманда амалга оширилаётган ишлар борасида иштирокчиларга тушунчалар берди.

Савол жавоб асосида кечган тадбир иштирокчиларнинг бу борадаги билимларини ошириш билан бирга уларда ўзгача тассурот қолдирди.

Text to speech