12 Март 2021 йил 723

ЗЎРАВОНГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ


Ўтказилаётган ,,Тозалаш-антитеррор" профилактик тадбири давомида Қарши шаҳар Нефтчи МФЙда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Э. Р спиртли ичимлик ичиб, турмуш ўртоғи Б.Гга доимий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланиб, Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник З. Рустамова ҳамда ҳудуд профилактика инспектори капитан С.Худойбердиев томонидан жорий йилнинг 01 март куни Б.Гга ҳимоя ордери берилган. Шу куни фуқаро Э.Рга судланганлиги ҳолати бўйича Қарши маъмурий суди томонидан маъмурий назорат ўрнатилган. Фуқаро Э.Р маъмурий назоратда турганлиги ва ҳимоя ордер чекловлари белгиланганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан турмуш ўртоғига тазйиқ ва зўровонликни давом эттирганлиги учун ҳуқуқбузарга нисбатан жорий йилнинг 11 март куни Қарши шаҳар маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси, 206-моддаси 1-қисми қўлланилиб БҲМнинг бир борабари миқдорида жарима ундирилди.

Text to speech