27 Апрел 2024 йил 612

ЗИЁ МАСКАНИГА САЁҲАТ

Сайидо Насафий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ходимларининг маънавий-маърифий билими, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида тадбир ўтказишди. 

Дастлаб Ахборот-кутубхона маркази ходимлари шахсий таркибга китоблардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ва мутолла борасида тегишли тавсия ва таклифларни билдиришди. 

Сўнгра, ходимлар кутубхона фондидаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан танишдилар. Кутубхонага обуна бўлиб, ўзлари ва оила аъзолари мутолаа қилиши учун китоблар олишди. 

Тадбирда Ахборот-кутубхона мутахассислари иштирокида “Энг яхши китбхон” танлови ўтказилиб, ғолиб рағбатлантирилди.

Text to speech