28 Март 2024 йил 404

Жорий йилнинг 25-26 март кунлари Нишон туманидаги ҳарбий қисмда вилоятнинг Нишон, Миришкор, Касби туманларининг 123 нафар уюшмаган ёшлари билан “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида икки кунлик ўқув йиғини бўлиб ўтди.

 Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ  Академияси профессор-ўқитувчилари ва Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари “Ватанга хизмат қилиш – олий бурч”, “Жадидлар маънавий жасоратининг ёшлар тарбиясидаги ўрни”,    “Оилам, маҳаллам, Ватаним учун нима қилдим? Ёшлар тафаккурида оила, маҳалла, Ватан тушунчаларининг ўрни” каби мавзуларда семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ўтказилди. 

Ўқув йиғини якунида ҳарбий қисмга Нишон тумани ҳокими ва секторлар раҳбарлари ташриф буюриб, иштирокчиларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини янада кучайтириш мақсадида ташаббускор ёшлар рағбатлантирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech