Жиноятларни олдини олишнинг устувор вазифалари
Криминоген вазиятни жиловлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, вазияти оғир деб топилган ҳудудларда қонунбузарликларни “маҳаллабай” жиловлаш, жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш, сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг муаммоларини “хонадонбай” ҳал этиш ишларини янада жадаллаштириш бугунги кун талаби.
Шу мақсадда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи - 3-сектор раҳбари, полковник Абдувохид Исмоилов воҳа маркази - Қарши шаҳрида секторлар раҳбарлари, маҳаллалар еттилиги билан бирма-бир суҳбатлашиб, криминоген вазияти оғир деб топилган ҳудудлар, аҳоли гавжум тўпланадиган масканлар, “қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда хизматни намунали ташкил этиш, жиноятларни олдини олишда кенг жамоатчилик вакиллари кучидан самарали фойдаланиш борасида мутасаддилар билан бирма бир суҳбатлашди.
Яккама-якка суҳбатларда барча мутасаддиларга, айниқса, маҳаллалар еттилигига ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш борасида тунги хизматга жалб этилган ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига хизмат олди йўриқнома ўтди.
Вилоятда ва Қарши шаҳрида секторлар ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни бандлигини таъминлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишнинг аҳволини ўрганиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Хизмт давомида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, одамларнинг муаммоларини ҳал этиш, пировардида халқни розилигига эришиш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш бугунги куни талаби эканлиги йиғилганларга тушунтирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.