Жиноятларни олдини олиш ва фош этишнинг аҳволи танқидий-таҳлил этилди
Косон туман ИИБда жорий йилнинг
ўтган даврида ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош
этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган
ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар
муҳокамасига бағишланган танқидий ва таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар, шаҳар- туман ИИБ
бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этган йиғилишни бошқарма бошлиғи,
полковник Шуҳратжон Сатволдиев очди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи жорий йилнинг ўтган даврида
вилоятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган
жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш
борасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни
танқидий-таҳлил қилди.
Воҳада жиноятчиликнинг илдизига
болта уриш ва унга қарши кураш, содир этилганларини излар босилмай фош этиш,
қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш
борасида амалга оширилган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидланди.
Воҳада қонун устуворлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй
берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган
камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли соҳавий хизатлар раҳбарлари олдига аниқ
вазифалар қўйилди.
Ички ишлар органлари ходимлари
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин
ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла
фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш
лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.
Бундан ташқари, шаҳар-туманларда
сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай”
ишлаш, ҳудудларда коммунал соҳадаги камчиликларни мунтазам назорат қилиб,
учрайдиган муаммоларни тезда бартараф этиш, асосий эътибор аҳолининг эътирозига
сабаб бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни сектор раҳбарлари,
ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласи
эканлиги иштирокчиларга эътиборига етказилди.