21 Август 2024 йил 268

Жиноятга йўл берманг!

“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири доирасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан жамиятда осойишталик барқарорлигини таъминлаш, турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш учун қатор учрашувлар, тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси бўйича ҳам тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада вилоят ИИБ Тергов бошқармаси ва унинг шаҳар-туман ИИБ бўлим ва бўлинмалари терговчилари томонидан аҳоли гавжум масканлар, бозорлар, супермаркетлар  ва савдо дўконлари, маҳаллаларда “Ўз мулкингизни қаровсиз қолдирманг!” “Огоҳ бўлинг!”, “Фиригарлардан огоҳ бўлинг!” , “Пластик картангиз маълумотларини ҳеч кимга берманг!”, “Фирибгарлик “қурбони”га айланмаслик учун қуйидагиларни ёдда тутинг!” каби мавзуларда тарғибот ишлари амалга оширилиб, буклетлар тарқатилмоқда.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тадбирларда ўғрилик, фирибаргик, кибержиноятлар учун қонунда белгиланган жавобгарликлар ҳам иштирокчиларга тушунтиилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech