5 Феврал 2025 йил 387

Жиноят сабаби ва омиллари муҳокама қилинди

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ бошлиғи подполковник Улуғбек Отақулов ва Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи подполковник Шуҳрат Искандаров бошчилигида  жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Йиғилишда содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизими асосида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

Муҳокамада иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш масаласи устувор вазифа эканлиги уқтирилди.

Жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва унга шарт-шароит яратган омиллар юзасидан мутасадди идоралар ва  ҳар иккала маҳалла еттилигининг иш фаолияти қониқарсиз деб топилди ва танқид қилинди.

 

 

    

 

Text to speech