28 Май 2024 йил 418

Жиноят муҳокамаси

Миришкор тумани “Нурафшон” маҳалласида туман сектор раҳбарлари ва жамоатчилик иштирокида ўғрилик жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-сентябрдаги 565-сонли қарорига асосан барча сектор раҳбарлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳоқама қилиш тартиби жорий этилган.
Шунга мувофиқ, Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов томонидан “Нурафшон” маҳалласида туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ҳайдаров ва жамоатчилик иштирокида ўғрилик жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ахборот берувчи жиноят тафсилотлари ҳақида тўхталди, ушбу ҳодисанинг содир этилиш сабаб ва омиллари кенг жамоатчиликка етказилди.
Миришкор тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор текширув ҳаракатлари давомида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, айни вақтда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech