ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР АҲАМИЯТИ
Аҳоли ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, самарадорлигини ошириш бўйича вилоятимизда “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири ўтказилмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилиб, ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди. Тузилган режа-дастурга асоан, Косон туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бориб, ечимини топиш орқали кўплаб салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Аҳоли ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, самарадорлигини ошириш бўйича вилоятимизда “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири ўтказилмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилиб, ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди. Тузилган режа-дастурга асоан, Косон туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бориб, ечимини топиш орқали кўплаб салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Фуқароларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа, тармоқларда ўз қобилиятини ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турувчи, ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларга биринчи навбатда эътибор қаратилмоқда. Ишсиз ва жиноят содир этишга мойил шахсларни аниқлаб, уларга кўмак бериш, узоқ муддатга хорижга иш ахтариб кетган шахслар ва қайтиб келганлар, оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарлик содир этган, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар уюштириш, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаётган, гиёҳвандликка, спиртли ичимликка ружу қўйган, вақтинча ишсизлар, пробация назоратидаги ва муқаддам судланганлар бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам диққат-эътиборда. Ушбу жараёнда кўпқаватли уйлар, бозорларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳам қамровга олиниб, натижаси таҳлил этилади ва аниқланган ҳолатлар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан тегишли чоралар кўрилади. Бир сўз билан айтганда тинчлик ва осойишталик барқарор бўлган жойда фуқароларнинг яратувчанлик ва бунёдкорлик салоҳияти эркин ва очиқ-ойдин намоён бўлади. Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати