25 Сентябр 2020 йил 966

Жиноятга етаклаган нафс

Қашқадарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг вазифалари нафақат, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, балки жиноятларни олдини олиш, уларни иссиқ изидан фош этишдан ҳам иборатдир.

Қашқадарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига келиб тушган мурожаатга асосан, бошқарма ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида 2000 йилда Яккабоғ туманида туғилган Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Ш.М. Шаҳрисабз шаҳрида мавжуд туристик намойиш объектларига туташ ҳудудларда ўзинининг танишлари билан юрган вақтида, бошқарма тезкор ходимлари томонидан тўхтатилиб, ундан ёнида бўлган буюмларини кўздан кечириш мақсадида тақдим этишини сўралганида,      1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига солинган яшил рангли ўткир ҳидли қуритиб майдаланган ўсимлик қўритмаси аниқланиб, фуқаро Ш.М мазкур 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига солинган яшил рангли ўткир ҳидли қуритиб майдаланган ўсимлик қўритмасини ўз ихтиёри билан тақдим этади. Суриштирувлар давомида, ушбу ўсимлик қўритмасини 2000 йилда Яккабоғ туманида туғилган Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро З.К.дан 400.000 сўмга сотиб олганлигини айтгандан сўнг, фуқаро З.К фуқаро Ш.М.га ҳудди шундай ўсимлик қуритмасини оқ елим целофанга ўраб, 200.000 сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, мазкур далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра мазкур яшил рангли ўткир ҳидли ўсимлик қуритмаси марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech