7 Январ 2022 йил 926

Жиноят сабаби - қарз

Шаҳрисабз шаҳар “Койка” ўқув марказида 2022 йил 5январ куни содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, Шаҳрисабз шаҳар секторлари мутасаддилари, прокуратура, оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Лолистон” ва Кулолик маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда жиноят содир этган шахсларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Муҳокама йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Жасурбек Атаев жиноятни юзага келтирган шарт-шароитлар ва омилларни атрофлича таҳлил этди. Маълум бўлишича, жорий йил 5 январ куни соат 13-20ларда Шаҳрисабз тумани “Лолистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Ш. ва акаси Ф.М.лар таниши Шаҳрисабз шаҳар, Кулолик МФЙда яшовчи Р.З. билан Шаҳрисабз шаҳар “Оқсарой” МФЙда жойлашган устахона олдида илгаридан ўрталарида бўлган қарз муносабатлари юзасидан келиб чиққан адоват туфайли жанжаллашиб қолади. З.Р Ш.Ф.га қарзини қайтариб беришини айтиб, уни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўзаро тортишиб қолишган. Ш.Ф.нинг жаҳли чиқиб, уни ўлдириш мақсадида устахонада бўлган темир қувур ва пичоқ олиб, З.Р.ни орқасидан қувиб бориб темир қувур билан уни уриб йиқитган. З.Р. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлган пичоғини қўлига олган вақтида Ш.Ф. темир қувур билан З.Р.нинг қўлига ургани сабабли пичоқ ерга тушиб кетган.
Ш.Ф. ва З.Р.нинг жанжалини кузатиб турган Ш.Ф.нинг акаси М.Ф. ўзи ишлаётган устахонасидан ёғоч калтакни олиб, жанжал бўлаётган жойга етиб келиб З.Р.нинг бош соҳасига бир неча маротаба қўлида бўлган ёғоч калтак билан қасддан урган.
Шу вақтда Ш.Ф. ерда ётган пичоқни олиб З.Р.нинг чап кўкрак ён соҳасига ва кўкрак ўнг ён соҳасига икки маротаба санчиб олган. Ушбу пичоқ дастаси ва тиғи ўртасидан синиб кетганлиги боис ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига қадар етказиш мақсадида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан ерга қараб ётиб қолган З.Рахмоновнинг орқа кўкрак соҳасига 8 маротаба пичоқ санчиб, қасддан ўлдирган.
Йиғилишда содир этилган мудҳиш жиноятни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар таҳлил этилганда бу эркаклар ўзаро қарз муносабатларига, ҳаётга енгил-елпи, турмуш ташвишларига юзаки қараши оқибатида юз бергани, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ва қариндошлар нега бу ҳолатга панжа орасидан қарагани танқид остига олинди.
Ўйлаб кўрилса, маҳаллада фуқароларнинг кундалик ташвиши ва дарду муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган маҳалла раҳбарияти, оқсоқоллар, қўни-қўшни қолаверса, кайвонилар, қариндош-уруғлар қаёққа “қарагани” бугун номаълум. Уч йигитнинг жанжалига гувоҳ бўлганлар томошабин эмас уларни муросага чақиришганида эҳтимол мудҳиш жиноятнинг олди олинган бўларди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Text to speech