25 Январ 2024 йил
582
“Жаҳон тарихи ойлиги” доирасида ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари Қарши шаҳридаги Одина масжиди ва Ватанпарварлар боғига саёҳат уюштиришди.
Саёҳат давомида ўқувчилар тарихий обидадаги миллий ва
қадимий осори атиқалар билан яқиндан танишдилар.
Сўнгра, Ватанпарварлар боғида ўрнатилган ҳарбий кўргазмали экспонатлар ҳақида саёҳатчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Ёшларни ватанпарварлик фазилатларини ривожлантириш, ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлод маънавий-ахлоқий жиҳатдан билим ва салоҳиятини юксалтириш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.