"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бошқармаси бўлим бошлиғи Ф. Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходими М.Равшановалар ҳамда соҳа мутасаддилари иштирокида тарғибот тадбир ўтказилди.
Профилактик
тадбир давомида таълим ташкилотларида кузатилаётган танқидий жараёнлар ва
уларнинг салбий оқибати, дин ниқоби остида мафкуравий ҳаракатларни кучайиб
боришини камайтириш, ахборот хавфсизлиги, маълумотларни сақлаш,тарқатиш, ҳар
хил тандий аҳамият(тақиқланган) га эга интернет тармоғидан фойдаланмаслик,
ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган
ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш масалалари ва бошқа галдаги вазифалар муҳокама
этилди.