8 Июн 2024 йил 936

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик”

Қашқадарё вилояти ИИБ  тезкор қидирув хизмати терроризмга қарши курашиш бошқармаси  ходимлари Қарши шаҳридаги Президент мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда  вояга етмаган ёшларни ҳар томонлама баркамол ва етук қилиб улғайиши учун барча шароитлар яратилганини таъкидлашди. Аммо айрим ота-оналар ва улар ўрнини босувчи шахслар ёки вояга етмаганларнинг ўзи ўқиш ва бошқа мақсадларда Миср, Туркия давлатларига бориб ноқонуний, яширин ҳужраларда таҳсил олиш ҳолатлари учраётганлиги айтиб ўтилди.

Минг бора эшитгандан бир марта кўрган афзал деганларидек, мактаб ўқувчиларига мутахассислар томонидан жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кўникмаларини ошириш мақсадида  ноисломий ташкилотлар ва экстремистик гуруҳларнинг ислом дини ниқоби остидаги асл мақсади, улар таъсирига тушиб қолмаслик, ҳар қандай ёт ғояларга қарши курашиш борасида керакли кўргазмали слайдлар орқали тушунчалар беришди.

Якунда иштирокчиларни  саволларига жавоблар берилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: