15 Январ 2024 йил 1090

Жаҳолатга қарши маърифат

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаменти 4-минатақавий ҳудуд 2-сонли ЖИЭКда “Экстремистик ва радикалистик ёт ғояларни тарқалишини олдини олиш” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари колония шахсий таркиби ва маҳкумларга норасмий радикал оқимларнинг кирдикорлари, дин ниқоби остида экстремистик, террористик, турли бузғунчи ёт ғояларни тарғиб этувчи видео ва аудио ёзувларни фуқаролар онгига сингдиришга уринаётганини айтиб ўтишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5-июлдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти, унда белгиланган ҳуқуқ ва бурчлар тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

Савол-жавоблар асосида кечган тадбир иштирокчиларнинг билимини бойитди.

Text to speech