19 Феврал 2024 йил 448

Жаҳолатга қарши маърифат

Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, туман Адлия ва ФҲДЁ бўлимлари, ИИБ билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда “Жаҳолатга қарши  маърифат билан курашайлик” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли экстремистик ва мутаассиб гуруҳлар ғояларининг тарқалишини олдини олиш, муқаддас миллий қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши курашиш бугунги кун талаби эканлиги итирокчиларга тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, экстремизм ва терроризмнинг инсон онгига таъсири, ёшлар ва хотин-қизларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш борасида ҳам тарғибот ишлари амалга оширилди.

Якунда оила, фуқаролик, меҳнат кодекслари тўғрисида қатнашчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech