8 Феврал 2024 йил
443
"Жаҳолатга қарши маърифат"
Касби туманидаги Ғалаба МФЙда аҳоли ва ёшлар
ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат маънавий-маърифий тарғибот тадбири
бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази
Касби туман бўлинмаси, туман тарғибот
гуруҳи, вилоят ИИБ Терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ф.
Муҳаммадиевлар томонидан юртимизда ёшларнинг илм олиши, ёрқин келажагини қуриш
йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз
юритилди. Ёшларнинг эртанги куни турли ёт ғоя ва жаҳолатга етакловчи кучлар
таъсиридан ҳоли бўлиши лозимлиги ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилди.