14 Май 2024 йил 362

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 3/15-52-513-сонли хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-февралдаги “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-62 сонли қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 32-бандида талаба-ёшлар ўртасида ёт ғояларнинг олдини олиш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чора-тадбирларини белгилаш вазифаси берилган.

2024-йил 14-май куни Халқаро инновацион университетида талабаларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида доимий тарзда маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти.

Тадбирда бугунги глобаллашиб бораётган дунёдаги ахборот хатарлари, оммавий маданият ва турли пуч ғояларни илгари сураётган жоҳиллар найрангларига илинмаслик, китоб ўқиш, бўш вақтдан унумли фойдаланиш борасида фикр-мулоҳазалар, тавсиялар мутахассислар томонидан етказилиб келинмоқда.

Text to speech