14 Июн 2024 йил
853
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ ҳар бир фуқаронинг бурчидир
Ёшлар орасида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмнинг зарарли оқибатлари тўғрисида профилактика ишларини олиб бориш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Косон туман бўлимида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Косон туман бўлинмаси томонидан "Маънавият бурчаги" учун китоблар жамланмаси ҳам совға қилинди.