23 Феврал 2024 йил 176

Жаҳолатга қарши маърифат билан

Куни кеча Халқаро инновацион университетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳоким ўринбосари М.Б.Очилова, Вилоят ҳокимлиги дин ишлари бўйича мутахассис М.Равшанова, Вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологик таъминлаш гуруҳи психологи, подполковник Д.Мирзаева, Қарши шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Н.Мақсадова, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ф.Ражабова, Хотин-қизлар масалари бўйича ректор маслаҳатчиси О.Қаҳҳорова, профессор-ўқитувчилар, тюторлар, талаба-ёшлар қатнашди. Тадбирда сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилишди.

Шунингдек, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти ҳар томонлама чуқур тушунтирилди. Радикализм, терроризм ва диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, "оммавий маданият" ва шу каби турли таҳдидлар тўғрисида маълумотлар берилиб, ёшларни айни вақтда пухта билим олишга, турли касб-ҳунарларни бошини тутишга, қолаверса бўш вақтларини мазмунли ўтказишда бадиий китоблар мутолаа қилишга чорладилар.

Text to speech