“Жаҳолатга қарши маърифат билан”
Ахборот технологиялари ва менежмент университетида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ТҚХ ТЭҚКБ ходимлари, университет ўқитувчилари ва талабалари қатнашди. Тадбирда вилоят ИИБ ТҚХ ТЭҚКБ тезкор ходимлари сўзга чиқиб, бугунги кунда энг катта хавфлардан бири терроризм бўлиб, ёшларни бу иллатдан асраш, унга қарши курашиш лозимлигини таъкидлади. Интернет тармоғидан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш, сохта профил остидаги диний радикал сайтлардан фойдаланилмаслик, дўстлашишда ҳам адашмаслик лозимлиги ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берди. Қолаверса, террорчилик ҳаракатлари иштирокчилари бегуноҳ инсонларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига, жамият фаровонлигига жиддий путур етказувчи, моддий ва маънавий бойликларнинг йўқ қилинишига, одамларнинг тинч-осуда кундалик ҳаёт тарзини барбод бўлишига сабаб бўлаётганини слайдли мисоллар асосида иштирокчиларга тушунтирди.
Кўлами кенг тадбир якунида иштирокичларнинг
саволларига жавоблар берилди.