27 Апрел 2024 йил 632

Жанубий-ғарбий маҳсус ҳарбий округига қарашли Қарши шаҳри ва Нишон туманида жойлашган ҳарбий қисмларда Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида ўқув-йиғинлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинларида, ёшларни ватанпарварлик, жамият ҳаётига дахлдорлик ва қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида ватанга мухаббат ҳиссини ошириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар замонавий инновацион-педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.

Ўқув йиғинларига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғи полковник Рустам Абдуганиевич Ҳатамов ташриф буюриб, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди. Ёшлар бундай имкониятлардан фойдаланиши ва юрт тинчлиги ҳамда ватан равнақига ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлиб камол топиши алоҳида таъкидланди. 

Text to speech