Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши
Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармаси ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб
ўтди. Унда кенгаш аъзолари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил
профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга
йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Қарорига асосан,
жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи йиғилишида
ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши
устидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш, тизим
фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш
жараёнида ижтимоий таклифлар бериш, коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва
ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг
натижасини кенг жамоатчиликка етказишга оид Жамоатчилик кенгашининг асосий
вазифалари ва мажбуриятлари борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.
Ички ишлар органларини аҳолининг
ишончли ҳимоячисига айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда
кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида
ишлашини таъминлаш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасидаги ишларни
кучайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Жамоатчилик кенгаши юртимизда
қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликни олдини
олиш борасида соҳа ходимлари хизматини халқққа етказишда ҳам яқин кўмакчи
бўлиши таъкидланди.
Якунда вилоят ички ишлар
бошқармаси ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгаши раиси ва янги аъзолари овоз
бериш йўли билан тасдиқланди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг
ўринбосари, подполковник Талат Маматқулов иштирок этди.