6 Январ 2024 йил 1040

“Жадидлар: миллий ўзлик истиқлол ва давлатчилик ғоялари”

Янги 2024-йил биринчи шанбасида Қашқадарё вилоят ИИБда ҳар ҳафта ўтказиб бориладиган “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиб иштирокидаги ушбу дарс “Жадидлар: миллий ўзлик истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида бўлиб, унда Қарши давлат университети, ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари доктори Шаҳобиддин Нуриддинов маъруза қилди.

Шунингдек дарсда ҳафта мобайнида дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият юзасидан ТҚХ ходими ахборот берди.

Ходимлар огоҳликка чақирилиб, жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг хусусий ажрими шахсий таркибга етказилди. Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бош инспектори капитан Ҳамза Ниёзов ходимларни Ватанга сидқидилдан, фидокорона хизмат қилишлари йўлида ўз нутқини сўзлади.

“Маънавият ва маърифат дарси” якунида китобхон  ходим ва ходималар учун китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.

Text to speech