30 Декабр 2023 йил 1304

Эзгулик ва савобга йўғрилган тадбир

Янги йил байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти фахрийлар ҳамроҳлигида хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ўн олти нафар ходимларнинг хонадонларига ташриф буюриб, фарзандларига Президент табриги ва совғаларини топширишди. Шу билан бирга марҳум ходимларнинг оила аъзоларини “Янги йил” байрами билан муборакбод этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Бундай эзгулик йўқлови бошқарманинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБларида ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech