Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январ куни қабул қилинган ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан Ғузор, Қарши шаҳар, Қарши туман ва Нишон туманлари ИИБ ЖХХ ХҚМБ ҳамда ва ВEБИГ катта инспекторлари ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, кибержиноятлардан жабрланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, шаҳар-туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспекторлари томонидан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, аҳоли гавжум масканлар, умумий овқатланиш жойлари ҳамда савдо дўконларида профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Тарғибот тадбирлари давомида буклетлар тарқатилиб, фуқаролар огоҳликка чақирилди, шунингдек, аҳоли гавжум масканларга тарғибот буклетлари ёпиштирилди.
Шунингдек, вилояти Ахборот технологиялари ва Менежмент университети талаба қизлари билан “Кибержиноят қурбонига айланиб қолманг!” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қиламиз!” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбирда талаба қизларнинг юриш-туриш қоидаларига амал қилиш, ички тартиб-интизомга риоя этиш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Якунда кечки соат 22:00 дан сўнг талаба қизларнинг ётоқхонада бор ёки йўқлиги борасида текширувлар ўтказилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.