10 Январ 2025 йил
685
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги мунсабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Паинтболл” мусобақаси бўлиб ўтди.
Илғор ва замонавий технологиялар асосида жиҳозланган машқ майдонида кечган мусобақада бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат жамоалар касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарликлари ҳамда мерганлик маҳоратларини намойиш этишди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа натижаларига кўра, Косон тумани ИИБ жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Чироқчи тумани ИИБ ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ жамоаларига насиб этди.
Ғолиблар Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.