28 Январ 2025 йил 508

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан, вилоят сектор раҳбарларининг Ғузор туманида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувохид Исмоиловнинг бир гуруҳ фуқароларнинг ички ишлар органларининг тергов, тезкор қидирув ва профилактика хизмати ходимлари олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари, ишга кириш, ўзини ўзи банд қилиш, кредит олиш ва қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга оид муаммоларини қабул қилди.  

Оммавий қабулда мурожаат этган 19 нафар фуқароларнинг 8 та муаммолари жойида ҳал этилди. Баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб этадиган 10 та мурожаатлар масъулларга ижро учун берилиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Жумладан, қабулда паспорт олиш ёшига етган 2 нафар ғузорлик ёшларга бир нафар аёлга фуқаролик ИД-карталари тантанали равишда топширилди. 

Шунингдек, шу куни туманни “Совбоғ” маҳалласи ички йўлларини шағаллаштириш ишлари бошланиб, 3-сектор раҳбари жараён билан танишди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech