29 Январ 2025 йил 443

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан тақдим этилган вилоят аҳолисининг долзарб муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Республика Ишчи гуруҳининг фаолияти ўрганишлари давом этмоқда.

Кўкдала туманида республика ишчи гуруҳи таркибига вилоятдан бириктирилган ИИБ масъуллари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари иштирокида  учрашув ўтказилди. Унда мазкур ишчи гуруҳ олдига қўйилган вазифалар, ундан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, келгуси ишлар режалаштириб олинди. 

Кўкдала тумани “Қумдарё” маҳалласида республикаа ва вилоят ишчи гуруҳи масъуллари томонидан оммавий тиббий кўрик ташкил этилди. Оммавий тиббий кўрик Кўкдала туман Тиббиёт бирлашмаси оилавий поликлиникалар ҳамкорлигида ўтказилиб, фуқароларнинг умумий соғлиғи текширилди, зарур тавсиялар берилди ҳамда профилактик чора-тадбирлар кўрилди.

Унда маҳаллаларида кекса ёшдагилар, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар  бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллаларда ижтимоий ҳолатни яхшилаш, фуқаролар мурожаатларини тизимли ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллалар еттилигининг фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар билан яқиндан ишлаш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий маиший мауаммоларни аниқлаб бартараф этиш чораларини кўрмоқда. 

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech