8 Феврал 2025 йил 547

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнининг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 03 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси бўйича Қарши туманида жойлашган “қизил” тоифадаги Жумабозор маҳалласини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тасдиқланган йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларни ижросини назорат қилиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ўрганишлар олиб борди.

Жумабозор МФЙда тасдиқланган йўл харита ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги” аъзоларига йўл харитасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тушунчалар берилди. 

Шу билан бирга маҳаллада аҳоли гавжуб бўлган жойлар, таълим муассасалари, кўчалар, шунингдек жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган манзилларда камералаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилди ҳамда камера қўйилиши зарур бўлган жойлар ҳамкорликда келишилиб белгилаб олинди. 

Тасдиқланган йўл харитаси доирасида чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech