4 Апрел 2024 йил
454
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари ва Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда ходимлари билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” мавзусида ўқув йиғинлари бўлиб ўтмоқда
Қарши
шаҳридаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари ва
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда ходимлари билан
ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” мавзусида ўқув йиғинлари
бўлиб ўтмоқда.
Бу гал
Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари Шаҳрисабз ва Муборак туманида истиқомат қилувчи
уюшмаган ёшлар икки кун давомида оила, маҳалла, Ватан тушунчаларининг мазмуни
ва ҳаётдаги ўрни хусусида семинар-тренинглар, давра суҳбатларида иштирок
этишди.
Яқинда ўқув
йиғинига жалб этилган ёшларга Қарши шаҳар “Насаф” фольклор гуруҳи томонидан
миллий ва Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар дастури намойиш этилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.