Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси 2025/2026 ўқув йили учун кундузги таълим бакалавриатининг “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти (Киберхавфсизлик)” йўналишига қўшимча танлов эълон қилади!
Муддат: Номзодлардан аризалар 2025 йил 14 июлдан 30 июлга қадар қабул қилинади.
Талаб
этиладиган ҳужжатлар:
Номзод
аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Қўлда
ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
Анкета
(маълумотнома);
Ҳарбий
гувоҳнома ёки чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ўқиш
ёки иш жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса);
Доимий
яшаш жойидан, соғлиғи ҳолати ҳақида белгиланган намунадаги маълумотнома
(бўй-басти кўрсатилган бўлиши шарт);
Ота-онанинг
Академияга ўқишга киришга розилик хати.
Ўқишга
қабул қилиш босқичлари:
Дастлабки
танлов
Махсус
касбий танлов
Якка
тартибдаги якуний суҳбат
Имтиёзлар:
Қуйидаги
номзодлар якуний суҳбатдан озод этилади:
Халқаро
ва республика олимпиадалари ғолиблари;
“Мард
ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
ИИВ
академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий олимпиада ғолиблари
(агар дастлабки ва махсус касбий танловдан ўтса);
Математика,
информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича халқаро, минтақавий ва
республика олимпиада совриндорлари (давлат комиссияси қарорига биноан,
дастлабки танловдан сўнг).
Эслатма:
Академияда ўқиш мутлақо бепул, курсантлар ўқиш давомида ётоқхона ва озиқ-овқат
билан таъминланади.
Манзил: Қарши шаҳар Мустақиллик кўчаси 47 ўй, Қашқадарё
вилоят ИИБ
Тел
: +998 75 224 42 03
+998 75 224 42 06
Иш
вақти : 09:00 - 18:00