2 Апрел 2024 йил 238

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга марҳамат

Ички ишлар вазирлигининг Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаётган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовидан муваффақиятли ўтган ўғил болалар ўқишга қабул қилинади.

 

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш истаги бўлган номзодларнинг аризалар жорий йилнинг 1-апрелдан 30-апрелга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қабул қилинади.

 

Ички ишлар вазирлигининг Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида “ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР”, ва “АНИҚ ФАНЛАР” йўналишларида қабул қилинади.

 

ўқиш муддати 2 йил этиб белгиланган.

 

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқувчиларга формали кийим-бош ва овқатланиш (иссиқ овқатлар) давлат томонидан таъминланади.

 

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини тамомлаганларга диплом ва кўкрак нишони берилади.

 

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини тамомлаганларга ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга киришида ўзи тўплаган балларнинг 30 фоизи қўшимча кўринишида имтиёз берилади. Фуқаролик олий таълим муассасаларига ўқишга киришида ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи қўшимча кўринишида имтиёз берилади.

 

Дастлабки танловда иштирок этиш учун

номзод қўйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВнинг Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш истаги бўлган номзодлар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ёзилган аризаси.

ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;

фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома (ёки баҳолат табели нусхаси);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

белгиланган шаклдаги сўровнома (анкета), таржимаи ҳол.

 

Қабул жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилади:

1-босқич: ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ

якка тартибда дастлабки суҳбат;

номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;

тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

дастлабки танлов якуни бўйича номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ва танлов натижалари ўрганилади, номзодни ҳарбий-касбий танловга қўйиш масаласини ҳал этилади.

 

2-босқич: ҲАРБИЙ-КАСБИЙ ТАНЛОВ

номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш: диктант;

номзоднинг психофизиологик хусусиятини ўрганиш;

жисмоний тайёргарлик бўйича синов (0-5 балл тизимида) қабул қилинади.

Ўғил болалар учун: тўсинда (турникда) тортилиш, 100 метрга югуриш, 2000 метрга югуриш босқичлари бажарилади.

якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ва номзодни тест синовига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

3-босқич: ТЕСТ СИНОВИ

Тест синови белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.

“ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” йўналиши бўйича

ариза топширганлар учун тест синови қўйидагича:

- Тарих фани: 1 та тўғри жавоб учун (3,1 балл)

- Она тили ва адабиёт 1 та тўғри жавоб учун (2,1 балл)

- Чет тили фани: 1 та тўғри жавоб учун (1,1 балл)

 

“АНИҚ ФАНЛАР” йўналиши бўйича

ариза топширганлар учун тест синови қўйидагича:

- Математика: 1 та тўғри жавоб учун (3,1 балл)

- Физика: 1 та тўғри жавоб учун (2,1 балл)

- Она тили ва адабиёт: 1 та тўғри жавоб учун (1,1 балл)

 

НОМЗОДЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ҳарбий-академик лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

ЭСЛАТМА: Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган Қашқадарё вилоятида яшовчи ўқувчи номзодларнинг аризаларини қабул қилиш, ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда барча синов жараёнлари ИИВ Қашқадарё академик лицейида бўлиб ўтади.

Text to speech