19 Март 2024 йил 622

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари полковник О.Т.Қулбеков томонидан Қашқадарё вилояти ИИБ ва шаҳар-туман ИИБлари фаолияти ўрганилди

Жорий йилнинг 16-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари полковник О.Т.Қулбеков томонидан Қашқадарё вилояти ИИБ ва шаҳар-туман ИИБлари фаолияти ўрганилди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари ходимларига яратилган шарт-шароитлар, уларнинг хизмат фаолияти ва иш юкламалари ўрганилиб, суриштирувчи ва терговчилардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида улар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари, полковник О.Т.Қулбеков томонидан вилоятнинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи ва Қарши туман Ички ишлар бўлимларида ташкил этилган сўровхоналар фаолияти тўлиқ ўрганилиб, белгиланган вазифалар бўйича тушунтиришлар берилди.

18.03.2024 йилда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ва барча туман-шаҳар ИИБ масъул ходимлари ҳамда суриштирувчи ва терговчилар иштирокида видео селектор тарзида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруқ талаблари ходимларга етказилди.

Text to speech