14 Октябр 2023 йил 1955

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – халқ стратегияси

Қашқадарё вилояти ИИБда  ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси – халқ стратегияси”  мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этди. Уни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шермухаммад Муслимов очди. 

Мавзу юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМ бошлиғи, майор Гулмира Турдибоева сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида ўзгараётган, янгиланаётган Ўзбекистоннинг дунёдаги ўрни ва мавқеи тобора мустаҳкамланиб, халқнинг турмуш даражаси яхшиланиб, эртанги кунга бўлган ишончи ортиб бормоқда, - деди. - Албатта, бундай ижобий ўзгаришларга, аввало, Президентимизнинг сиёсий иродаси ва жасорати, қолаверса, ҳар томонлама пухта ўйланган ва халқ манфаатига хизмат қиладиган ислоҳотлар ҳаётга изчил татбиқ этилиши ҳамда заҳматкаш халқимизнинг машаққатли меҳнати туфайли эришилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-сентябрдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги фармони билан кейинги йилларда орттирилган тажриба ҳамда жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси тасдиқланди. Унда ўз аксини топган инсонпарварлик сиёсати, «Инсон қадри учун» тамойили ижроси йўлидаги дадил қадамлар, яқин келажакда амалга ошириладиган кенг кўламли ислоҳотлар, аниқ мақсад ва вазифалар халқимиз ҳаётига янгича мазмун бағишлаши шубҳасизлигини уни ўқиб-ўрганиш барча давлат хизматчилари ва фуқаролар учун фарзлигини таъкидлади.

Тадбирда дунёда содир бўлаётган жараёнлар ҳақида бошқарма ТҚКБ ЎМИБ тезкор вакили майор Шуҳратжон Боқиевнинг маълумоти эшитилди.

Якунда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасини юқори даражада ташкиллаштиргани учун бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов ва бошқарма М ва МТТБ МТХ бошлиғи, капитан Ўткир Тухлиев ИИВнинг “Ташаккурнома”си билан, ИИО тизимида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг рейтинг баҳолаш тизимига кўра, энг юқори натиларни қўлга киритгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари, лейтенантлар Дилноза Қуватова ва Достонбек Амирқулов ҳамда катта иснпектор-психологи, подполковник Бекзод Худойбердиев пул мукофоти билан тақдирланди.

Text to speech