ЎЗБЕК ТИЛИ – ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ
Қашқадарё вилояти ИИБда “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда Қарши ДУ ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Талат Маматқулов очди.
Тадбирда Қарши ДУ ўқитувчиси, доцент Раъно Сайдуллаева сўзга чиқиб, юртимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатида амал қилиши¬нинг ҳуқуқий асослари қонунан белгилаб қўйилгани, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни уч тамойилга – умумийлик, мажбурийлик ва ҳуқуқий кафолатга асосланади, - деди. - Дарҳақиқат, давлат тилининг мустаҳкам ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилгани тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдала¬нишга етарлича замин яратиб, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши баробарида, ўзбек тили¬нинг эркин муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берганини таъкидлади.
Тил миллатларни ажратиб турув¬чи асосий белгилардан бири экан, ҳар бир инсон ўз тилини билиши, уни улуғлаши, шу билан бирга, бошқа тилларга ҳурмат билан қараши лозим. Шундагина тилнинг, миллатнинг қадри, обрўйи ва нуфузи ошади. Айниқса, дунёда таниқли мамлакат бўлиш учун биз давлат тилининг мақомини кўтаришга эри-шишимиз шарт. Ривожланган давлатлар даражасига чи¬қиш ва рақобатбардош бўлиш учун Ўзбекистон фуқаролари, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари ҳам халқаро тилларни билиши муҳим. Чунки биз глобал ривожланиш тенденцияларидан ортда қола олмаймиз, лекин шуни унутмаслигимиз керакки, ўзбек тили дунёдаги барча расмий тиллар қатори суверен тил мақомини олган экан, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўзбек тилини мукаммал билиши шарт. Тилга ҳурмат – халққа ҳурмат. Тилнинг эгаси халқ, аммо халқнинг битта вакили лоқайд бўлса ҳам, миллий тил софлигига путур етади. Тил ўзлигимиз тимсоли, миллат мулки ҳисобланади.
Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида қилган тарихий нутқи нафақат мамлакатимизнинг, балки ўзбек тили¬нинг халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи ва обрў-эътиборини янги поғонага кўтаргани билан ғоят қимматли бўлди. Давлат тимсоли сифатида ҳар биримизга фахр, ғурур ва ифтихор бағишлади.
Тадбирда бошқарма ТҚХ ЖҚБ Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи, капитан Акром Убайдуллаев “Сохта илова ва ҳаволалардан эҳтиёт бўлинг!” мавзу доирасида сохта ва ёлғон хабарлардан сақланиш бўйича маъруза қилди.