Ўзбек тили - миллат ғурури.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4- моддасида ,,Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди,уларнинг ривожланиши учун шароит яратади "- деб белгилаб қўйилган.
Дарҳақиқат, она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас - туганмас булоғидир. Тил - бугунги кунимизни тарих билан, авлодларни аждодлар билан боғлаб турадиган энг ишончли маънавий кўприкдир. Маънавиятнинг бир қаноти миллий қадриятларимиз бўлса ,иккинчи қаноти - инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб турувчи тилидир!
21-октабр мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИEД Тўртинчи минтақвий ҳудуд 34-сон манзил колониясида “Ўзбек тили - миллат ғурури” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу давра суҳбатида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат Худойқулова ва Қамаши тумани ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Насиба Рўзиевалар иштирок этиб, Ўзбекистонда 1989 йил 21 октабр куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонунда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлиги ва Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонунига асосан 21 октабр мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланлиги, дунёнинг азалий ва бой тилларидан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун давлат Мустақиллигининг рамзи, улкан маънавий қадрият ва миллий ўзлигимиз белгисига айланганлиги ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтдилар.