Занжирли гиёҳванлик савдоси фош этилди
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ва бошқарма ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ оғуфурушларнинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, 2023 йил 14 июль куни тунги соат 00:35ларда Қарши шаҳрида яшочилар Т.А. ва М.О. харидор А.М.га 300 минг сўм эвазига 2 дона оқ қоғоз бўлагига ўралган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотгани тўғрисидаги маълумот ички ишлар органлари ходимларини сергаклантирди.
Олиб борилган суриштирувлар давомида жорий йил 14 июль куни соат 14:00ларда Т.А. ва М.О. яна етти дона оқ рангли қоғоз бўлагига ўралган марихуана гиёҳвандлик воситасини 800 минг сўмга А.М.га сотганда ушланди. Т.А.нинг ёни кўздан кечирилганда 2000 сўмлик купюрага ўралган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Суриштирувлар давомида Т.А. ва М.О.лар ушбу гиёҳвандлик воситаларини Қарши шаҳар “Наво” МФЙда яшовчи Н.А.дан олганлигини маълум қилган.
Оғуфурушлардан биринчи ҳолатдаги марихуана 0,66 грам, иккинчиси 2,15 грамм ва чўнтагидан олингани 0,25 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.