25 Август 2023 йил 2783

“Заковат”да закийлар ғолиб бўлди

Шаҳрисабз шаҳрида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори асосида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида  “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.

Унда Шаҳрисабз шаҳар, Яккабоғ, Китоб ва Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлимлари  ходимлари иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларда иштирокчилар бор билим ва маҳоратларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар.

Ходимларнинг интеллектуал салоҳияти, билими ва дунёқараши ривожланаётгани уларнинг ўзаро ўртага ташланган саволга жавобларида яққол сезилди.  

Баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада ғолиблик Шаҳрисабз тумани ИИБнинг  “Қалқон” жамоасига насиб этди. Шаҳрисабз шаҳар ИИБнинг Амир Темур ва Яккабоғ тумани ИИБнинг “Регистон” жамоалари кейинги ўринларни банд этишди.

Ғолиб жамоалар бошқарма раҳбариятининг дипломлари ва эсдалик китоблар жамланмаси  билан тақдирланди.

Text to speech